Миср Ғазо сектори билан чегара пунктини ёпди

Миср Ғазо сектори билан чегара пунктини ёпди
Фото: aa.com.tr

Исроил Мисрнинг Ғазо сектори билан чегарасидаги «Рафах» назорат-ўтказиш пункти ёпилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

ВВС хабарига кўра, Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторини тарк этмоқчи бўлган фаластинликларга ўз таклифини ўзгартирган. Аввалроқ Исроил армияси фаластинликларга Миср назоратидаги ягона ўтиш пункти орқали чиқиб кетишни таклиф қилган эди. Энди бу йўл ёпиқ. Маълумки, Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги Рафах назорат-ўтказиш пункти ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштирилган. Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ғазо секторида дори-дармон тугаб қолганини мъ’лум қилди.

ХАМАС босқинидан бери ЖССТнинг 13 та объекти ҳужумга учраган.

Сўнгги хабарлар