Мирзиёев икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди

Мирзиёев екі ел арасындағы стратегиялық серіктестік жаңа деңгейге көтерілетініне сенім білдірді
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга давлат ташрифи натижасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мутлақо янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.

“Бугун биз Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи сессиясини очмоқдамиз. Бу, аслида, икки томонлама муносабатлар тарихидаги муҳим воқеадир. Ишончим комилки, бугунги музокаралар ҳамкорлигимизни аниқ йўналишларда янада кенгайтириш, дўст ва қардош халқларимиз равнақи ва фаровонлигига хизмат қилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, ташриф олдидан Давлатлараро комиссия йиғилиши, бизнес-форум ва қатор маданий тадбирлар бўлиб ўтган. 2034 йилгача стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастури ишлаб чиқилди. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бошчилигида кенгаш тузилмоқда. Буларнинг барчаси икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга ижобий хизмат қилмоқда.

Учрашувда томонлар икки мамлакат парламентлари, ҳукуматлари, ташқи сиёсат идоралари ва соҳа вазирликлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлигига эътибор қаратдилар. Шунингдек, халқаро ва минтақавий тузилмалар, жумладан, БМТ, Жаҳон савдо ташкилоти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари ва “Марказий Осиё плюс” формати доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашга келишиб олди.

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Серик Жуманғарин, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири Марат Қарабаев, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов, Қозоғистон Республикаси Сув ресурслар ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов маъруза қилди.

Кенгаш йиғилиши якунлари бўйича бир қатор қарорлар имзоланди.

Сўнгги хабарлар
telegram