Минск-Ақтау авиарейси очилади

None
None
AQTAÝ. Kazinform – Минск-Ақтау авиарейси очилади. Ҳозирда Беларуснинг «Белавиа» компанияси чипталарни сотувга чиқара бошлади, - деб хабар беради Kazinform мухбири.

Рейслар чипталарини ҳозирданоқ «bbelavia.by» сайтидан сотиб олиш мумкин. Илк рейс 2020 йил 2 июлида амалга оширилади. Бу ҳақда Беларусь компанияси Фейсбук саҳифасида маълум қилди.

Минскдан Ақтау халқаро аэропортига самолётлар ҳафтанинг сешанба, жума, якшанба кунлари кеч соат 22:15да учиб чиқади. Минскга душанба, чоршанба, шанба кунлари 04.30да қатнайды. Учиш вақти 3 соат 20 дақиқа.

Чипталар нархи бир томонга 145 евродан («Light» тарифи), икки томонга 240 евродан («Light» тарифи) бошланади.

Муаллиф: Лайлим Алим


Сўнгги хабарлар