Минг рангдаги осмон: Қонаевда шарлар фестивали бўлиб ўтади
Алмати вилояти маъмурияти матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу лойиҳани давлат бюджетидан 183 миллион тенгега молиялаштириш режалаштирилган. Бироқ ҳомийларни жалб этиш борасидаги ишлар ижобий натижа берди ва «Минг рангдаги осмон» халқаро шар фестивали маҳаллий ҳомийлар ва бизнес тузилмалари билан шартнома тузиб, тижорат лойиҳаси сифатида қайта тасдиқланди.
Фестиваль Қонаев шаҳрининг кенг кўламли тадбирлар ва оилавий байрамлар ўтказиладиган жой сифатида ижобий имиджини яратади ва Алмати вилоятида тадбир туризмини тарғиб қилишнинг муҳим таркибий қисми сифатида белгиланган. Унинг асосий мақсади вилоят, ушбу ҳудуд ва мамлакатнинг туризм ва иқтисодиётини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
Тадбир туризми дунёда кенг оммалашган ва Қозоғистонда ривожланиш босқичида турган туристик фаолиятнинг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Туристик фаолиятнинг бошқа турлари қаторида ўзининг интерактивлиги, яъни тадбирга кўп сонли одамларни жалб этиши, эмоционаллиги ва мавзуий хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Чунки, Алмати вилояти ички ва ташқи сайёҳлар сони бўйича республикада биринчи ўринда туради.
«Минг рангдаги осмон» - бу фуқаролар бирлиги ва оилавий қадриятларни биринчи ўринга қўядиган фестиваль. Фестивалда осмонга улкан шарлар учирилиши режалаштирилган. Унда дунёнинг турли давлатларидан вакиллар иштирок этади.
Муаллиф: Самал Қабишева