Миллий жамғарма маблағларидан болаларга пул ўтказиш: Президент қонунни имзолади

Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қозоғистон Республикаси Миллий жамғармасидан болалар учун пул маблағларини йиғиш, уларни тўлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Кazinform агентлиги Ақордага таяниб хабар беради.

Тоқаев
Фото: Kazinform

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Сенат Миллий жамғармадан болаларга тўловлар тўғрисидаги қонунни Мажлисга қайтарди.

Прогнозларга кўра, дастурда туғилгандан бошлаб ҳар бир бола 150-160 АҚШ доллари миқдоридаги 18 йиллик тўловни олиши мумкинлиги ҳақида аввал хабар берилган эди.

Пул 2024 йил 1 февралдан бошлаб ҳисоб рақамларига туша бошлайди. 1 февралдан кейин 18 ёшга тўлган болалар пул ечиб олиш учун электрон платформа орқали мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Улар бир йил давомида тўловларни олишлари мумкин бўлади.

Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси бошқаруви раиси Жанат Қурмановнинг таъкидлашича, “Қазпочта” ва “Отбасы Банк”дан ташқари, тўққизта иккинчи даражали банк “Миллий жамғарма - болаларга” лойиҳаси доирасида ишлаш истагини билдирган.

Сўнгги хабарлар