«Миллий жамғарма – болаларга»: Эртага ҳар бир болага 129 доллардан ўтказилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси “Болаларни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси” лойиҳаси доирасида жорий йилда ҳар бир болага қанча тенгедан ўтказилишини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда Миллий банк раиси Тимур Сулейменов маълум қилди.

Миллий жамғарма - болаларга
Коллаж: Kazinform

“Ўтган йили “Болаларни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси” лойиҳасида 6 миллион 918 минг нафар бола иштирок этди. Уларнинг ҳар бирига 100 доллардан сал кўпроқ пул ўтказилган. Бу йилги сармоявий даромад ёмон эмас. Ўртача (кейинги 18 йилдаги ўртача рентабеллик - таҳр.) инвестиция даромадининг ярми болалар ҳисобига ўтказилади. Мен бу янгиликни баҳам кўришдан хурсандман. Ахир менинг ҳам дастурда қатнашаётган болаларим бор. Бу йил 6 миллион 921 минг 35 нафар бола иштирок этади. Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳозиргина ҳисоблаб чиқди. Ҳар бир болага 129 доллар 32 центдан ўтказилади”, – деди Тимур Сулейменов.

Миллий банк маълумотларига кўра, эртага болаларга тегишли пуллар ўтказила бошлайди.

Сўнгги хабарлар