Миллий ўйинлар танловида миллиондан ортиқ қозоғистонлик мактаб ўқувчилари иштирок этади
Тарбиявий ишлар ва қўшимча таълим бошқармасидан маълум қилишларича, 17 ноябрда Қозоғистондаги барча мактабларда бир вақтнинг ўзида миллий ўйинлар бўйича челленж бўлиб ўтади. Мактаб ўқувчилари “Бес табан” ва “Бес асық” миллий ўйинларни ўйнайди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигига таяниб.

Мақсад – ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини, эстетик, ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш, мамлакатнинг маданий меросини асраб-авайлаш, миллий ўйинларни оммалаштириш.
– Миллий ўйинлар - ҳаяжонли, илҳомлантирувчи ва ҳайратланарли нарса бўлиб, улар саломатлик ва баркамол ҳаёт гаровидир. «Асиқ ўйнаш» боланинг асаб-мушак тизимини шакллантиради, дунёқарашини кенгайтиради, характер ва эпчилликни ривожлантиради, кўриш қобилиятини оширади. Ушбу кенг кўламли республика акцияси мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларини бирлаштириш, ўз Ватани, ўз миллати, ўз Ватани қадриятлари билан фахрланиш туйғусини шакллантиришга кўмаклашиш, ўқувчиларда қозоқ халқи тарихи ва маданиятига қизиқишни оширишга қаратилган», - деди департамент директори Меруерт Медетбекова.
Челленжда мамлакатдаги миллиондан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этиши кутилмоқда.