Миллий сунъий интеллект марказини яратиш устида ишлаяпмиз - Роман Скляр
ASTANA. Kazinform - Келгуси йилда Астанада Сунъий интеллект миллий марказини ишга тушириш режалаштирилган. Ҳозир марказни ташкил этиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.
“Миллий сунъий интеллект марказини яратиш мақсадида унинг мазмунини тўлдириш бўйича иш олиб борилмоқда. Шу билан бирга, иқтисодиётнинг барча соҳалари ва “Электрон ҳукумат” учун сунъий интеллект соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқилмоқда”, - деди ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр Ҳукумат йиғилишида.
Эслатиб ўтамиз, кеча Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев “Адолатли Қозоғистон: қонун ва тартиб, иқтисодий ўсиш, жамоатчилик оптимизми” деб номланган Мурожаатномасида Астанада Сунъий интеллект миллий марказини ишга туширишни топширган эди.
Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев рақамли активлар ва майнингни қонун билан тартибга солиш ва криптобиржаларни янада ривожлантириш кераклигини айтди.