Миллий онгни юксалтиришда газета ва журналларимиз алоҳида ўрин тутади – ҚР Президенти

ASTANA. Kazinform – Ақорда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Миллий нашр куни муносабати билан табригини эълон қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

“Ҳурматли матбуот ходимлари! Сизни Миллий нашр куни билан табриклайман! Ушбу байрам мамлакатимизни равнақ топтириш, давлатчилигимизни мустаҳкамлаш йўлида меҳнат қилаётган матбуот вакилларига самимий ҳурмат-эҳтиром белгисидир. Қозоқ нашрлари азалдан халқ овози, она маънавиятимизнинг мустаҳкам қўрғони ҳисобланиб келган. Биз унинг бой тарихи ва таълим анъаналари билан фахрланамиз. Миллий онгни юксалтиришда газета ва журналларимиз алоҳида ўрин тутади. Зиёлилар вакиллари жамиятдаги долзарб масалалар юзасидан ўз фикрларини асосан даврий матбуот орқали билдирадилар. Мамлакатимизда турли даврларда чоп этилган нашрлар ҳамиша миллат манфаатларига садоқат билан хизмат қилиб келган. Бугунги профессионал журналистлар кекса авлод вакилларининг эзгу йўлини муносиб давом эттирмоқда. Улар ҳаққоний маълумотларни тарқатиш, миллий қадриятларни тарғиб этишда фаол иштирок этмоқда. Газета ва журналларимиз бундан буён ҳам бунёдкорлик ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш, миллатнинг янги сифатини шакллантириш, миллий бирдамликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади, деб ўйлайман. Барчангизга ижодий илҳом ва фаровонлик тилайман!”, – деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар