Миллий қурултойда ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинади

ASTANА. Kazinform - Жорий йилнинг апрель ойида Миллий қурултой иши унинг аъзоларининг Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари, Миллий қурултой котиби Аида Балаева билан учрашувлари доирасида давом этди, деб хабар беради Кazinform.
None

Астана ва Алмати шаҳарларида мавзули эксперт майдончалари форматида муҳокамалар ўтказилиб, унда давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳалари мутахассислари фаол иштирок этмоқда.

Курултой экспертлари давлат қурилишининг долзарб вазифаларини ҳал этиш даражасига кўтариш билан боғлиқ кенг кўламли масалаларга эътибор қаратмоқда.

photo

Йиғилишлар доирасида маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, иқтисодиёт, экология, фуқаролик жамияти, ёшлар ва тил сиёсати, меҳнат муносабатлари соҳаларида ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари ишлаб чиқилмоқда.

Миллий қурултой аъзолари ижтимоий консолидацияни мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий тарбия тизимини шакллантириш ва миллий меросни асраб-авайлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш борасидаги ташаббуслари ва ўз қарашларини тақдим этадилар.

Шу тариқа, йиғилиш иштирокчилари мамлакат тараққиёти учун долзарб бўлган барча масалаларни ишлаб чиқишади ва жорий йил Туркистон шаҳрида бўлиб ўтадиган Миллий қурултой йиғилиши кун тартибига киритиш учун лойиҳаларни шакллантирадилар.

Давом этаётган муҳокамаларни мувофиқлаштириш доирасида Миллий қурултой котиби Аида Балаева экспертлар эътиборини миллий тараққиёт қадриятларини ҳар томонлама ўрганиш зарурлигига қаратди.

photo

Мутахассисларнинг саъй-ҳаракатларини аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, республиканинг гуманитар, иқтисодий ва ҳуқуқий тараққиётини таъминлаш бўйича давлатнинг келгусидаги фаолияти режаларини тайёрлашга қаратиш муҳимлиги таъкидланди.

Қурултой аъзоларига платформа фаолиятига Қозоғистон фуқароларининг кенг доирасини қамраб олишни таъминлаш ҳамда уларнинг ташаббус ва таклифларини тўплаш мақсадида ишлаб чиқилган «Quryltai» иловаси ишининг оралиқ натижалари тақдим этилди.

Шунингдек, мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган жамоат арбоблари ва экспертларнинг таклифларини жамлаш канали бўлмиш «Хабар» телеканалидаги «Ұлттық құрылтай»(Миллий қурултой) телелойиҳаси фаолияти якунлари кўриб чиқилди.

Миллий қурултойнинг эксперт учрашувлари давом этади.


Сўнгги хабарлар