Миллий қарашларимизни улуғлашимиз керак – Қасим-Жомарт Тоқаев

Президент
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қизилўрда шаҳрида яқинда барпо этилган “Онага таъзим” марказига ташриф буюрди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.

Ақорда хабарига кўра, мазкур марказ жорий йилда ҳомийлар кўмагида қурилган. Умумий қиймати - 1 миллиард 700 миллион тенге.

Лойиҳадан кўзланган мақсад миллий қадриятларни авлодларга етказиш, анъанавий маданиятни тиклаш, хотин-қизлар меҳнатини улуғлашдан иборат. Айни пайтда у қизлар ва оналарни ҳаётга, турмушга мослаштириш ишлари билан ҳам шуғулланади.

Президент марказда ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ва “Қозоқ халқининг улуғ оналари” картинасини томоша қилди. Шундан сўнг “Миллат ёқути” музей зали, “Мерос” бувижонлар клуби, “Ёш оила” мактаби, “Шамчироқ” фото-видеостудияси, “Онага таъзим” марказидаги психолог-медиатор кабинети билан яқиндан танишди.

Давлат раҳбари бундай марказ ёшларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

“Дарҳақиқат, бу иш жуда муҳим. Биз ёшларимиз орасида миллий анъаналаримиз, ўзлигимизни, тилимиз ва динимизни тарғиб қилишимиз керак. Акс ҳолда, дунёда содир бўлаётган салбий тенденцияларни ҳаммамиз кўриб турибмиз. Мамлакатда ҳам шундай салбий тенденциялар мавжуд. Биз улар билан курашишимиз, миллий қарашларимизни улуғлашимиз керак”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент
Фото: akorda.kz

 

Президент
Фото: akorda.kz

 

Президент
Фото: akorda.kz

 

Президент
Фото: akorda.kz

 

Президент
Фото: akorda.kz

 

Президент
Фото: akorda.kz

 

Президент
Фото: akorda.kz

 

Президент
Фото: akorda.kz

 

Президент
Фото: akorda.kz

 

Қизилўрда
Фото: akorda.kz

 

Қизилўрда
Фото: akorda.kz

 

Сўнгги хабарлар