Миллий инвестиция платформаси ишга туширилади — Давлат раҳбари
ASTANА. Кazinform — Миллий рақамли инвестиция платформаси жорий йилда ишга туширилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 36-ялпи мажлисида маълум қилди.
“Ҳукумат инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришда давом этмоқда. Прокурор назорати механизми ноқонуний аралашувлар, маъмурий жарималар ва тўловларни тўхтатиб туришнинг олдини олиш чораси сифатида ишлайди. Шу билан бирга, Ҳукумат ва инвесторлар ўртасидаги рақамли ҳамкорлик кенгаймоқда. Жорий йил охирига қадар реал вақт режимида лойиҳаларнинг боришини кузатиш учун миллий рақамли инвестиция платформаси фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун рухсатномалар бериш, ер участкаларини ажратиш ва муҳандислик инфратузилмаси билан таъминлашни осонлаштирадиган “яшил йўлак” яратилади”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Шу муносабат билан Президент Иқтисодиётни либераллаштириш Фармон чиққанини эслатди.
Аввалроқ Қозоғистон техник ва касб-ҳунар таълими сифатини оширишга тайёр инвесторларни қидираётгани ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, 2029 йилгача мамлакатга 150 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади.