09:33, 27 Октябрь 2022 | GMT +5
Миллий байрам куни Манғистауда 51 нафар чақалоқ дунёга келди
AQTAÝ. Kazinform – Манғистау вилоятида 25 октябр – Республика куни 51 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Манғистау вилоят Она ва бола маркази директори ўринбосари Роза Баданова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Байрам куни Манғистау вилоятида 51 нафар бола дунёга келди. Улардан 27 нафари қизлар, 24 нафари ўғил болалардир», - дейди у.
Роза Абилқайровна онахонлар ендиликда бу кун қўшалоқ байрам сифатида нишонланишидан бахтли эканликларини айтдилар.
Муаллиф: Асхат Райқул