Миллий банк Конституцияга бағишланган коллекцион тангани муомалага чиқаради

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Миллий банки «Ёдда қоларли воқеалар ва буюк шахслар» сериясидан «ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ» коллекцион тангаларини муомалага чиқаради.

Нацбанк представил коллекционную монету в честь новой Конституции Казахстана
Фото: Нацбанк РК

Коллекцион тангалар Қозоғистон Миллий банкининг интернет-дўкони орқали 2026 йил 19 августдан сотила бошлайди.

Танга 2026 йил 15 мартда бўлиб ўтган республика референдумида қабул қилинган Қозоғистон Республикаси Конституциясига бағишланган. Янги Асосий қонун 2026 йил 1 июлдан кучга кириб, мамлакат конституциявий тараққиётида янги босқич учун пойдевор яратди.

Олтин билан қопланган танга 925 пробали кумушдан тайёрланган. Унинг оғирлиги 31,1 грамм, диаметри 35×45 мм, тайёрланиш сифати — «proof», номинал қиймати 1000 тенге, тиражи — 1000 (бир минг) дона.

Коллекцион тангалар Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудудида ўз номинал қиймати бўйича барча турдаги тўловларда қабул қилинади. Шунингдек, мамлакатнинг барча банкларида банк ҳисоб рақамларига киритиш, ўтказиш, майдалаш ва айирбошлаш учун қабул қилиниши мумкин.

Коллекцион тангалар Қозоғистон тенге зарбхонасида тайёрланган.