Миллиардерларнинг умумий бойлиги камайди

Дунёнинг энг бадавлат ўн кишисининг умумий бойлиги қарийб 50 миллиард долларга камайди, деб хабар беради Kazinform zamon.uzга таяниб.

Илон Маск
Фото: очиқ манбалардан олинган

Миллиардерлар рўйхатидаги етакчи, Тесла асосчиси Илон Маск ўтган ойда компания акциялари нархи тушиб кетгани сабабли 35 миллиард доллар йўқотган. Бу миқдор унинг бойлигининг деярли чорак қисмини ташкил қилади.

Louis Vuitton президенти ҳам пулининг бир қисмини йўқотди. Унинг даромади 10 миллиард долларни ташкил этади.

Аммо умумий кўрсатгичларга қарамай, Форбес рўйхатида, бойлигини оширганлар ҳам бор. Шундай қилиб, Meta корпорацияси эгаси Марк Цукерберг ўз бойлигини 300 иллион долларга кўпайтирган. У ҳозир Форбес рўйхатида 7-ўриндан жой олган.

Сўнгги хабарлар