Миллатлар лигаси: Қозоғистон ва Норвегия дуранг ўйнади

Футбол
Фото: Александр Павский/ Kazinform

ASTANА. Кazinform - Бугун, 6 сентябрь куни Қозоғистон терма жамоаси УEФА Миллатлар лигасидаги илк учрашувини Норвегияга қарши ўтказди.

Терма жамоа В лигасининг учинчи гуруҳида Норвегия, Словения ва Австрия билан куч синашади.

Бугунги ўйинда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов илк дақиқалардан Нурали Алип, Бахтиёр Зайнутдинов, Рамазан Оразов, Абат Айимбетов каби хориж клубларида тўп сураётган футболчиларни асосий таркибда майдонга чиқарди. Бауржан Исламхан, Айбол Абикен, Абзал Бейсебеков ва Максим Самородов жароҳати туфайли захирада қолишди.

Норвегияда жаҳон футболи юлдузлари Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”, Англия) ва Мартин Эдегор (“Арсенал”, Англия) илк дақиқаларданоқ ўйнади.

футбол
Фото: Александр Павский/ Kazinform

 

Биринчи бўлимда норвегиялик футболчилар жиловни ўз қўлларида ушлаб туришга ҳаракат қилишди. Улар тез-тез ҳужум чизиғида ўзларини кўрсатишди. Бироқ Игорь Шацкий дарвозасига жиддий хавф солмади. Қозоғистон терма жамоаси асосан ҳимояга кўпроқ эътибор қаратди.

футбол
Фото: Александр Павский/ Kazinform

 

Иккинчи бўлим бошиданоқ Эрлинг Холланд ва унинг жамоадошлари олдинга интилишди. Бироқ, улар кўзлаган мақсадига эриша олмади. Айрим дақиқаларда қозоғистонлик футболчиларда гол уриш имконияти пайдо бўлди. Иккала жамоани 0:0 ҳисоби қаноатлантириб, ўйин дуранг билан якунлади.

Энди терма жамоа 9 сентябрь куни Словенияга қарши ўйнайди.

Сўнгги хабарлар
telegram