Милан аэропортига собиқ бош вазир Сильвио Берлускони номи берилади

Сильвио Берлускони
Фото: wikipedia.org

ASTANA. Kazinform - Миланнинг энг йирик аэропорти – «Мальпенса» 2023 йилда 86 ёшида лейкемиядан вафот этган Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони шарафига номланади, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

Таклиф узоқ вақт давомида муҳокама қилинди ва Ломбардия вилояти маъмурияти томонидан илгари сурилди. Италия бош вазири ўринбосари, транспорт ва инфратузилма вазири Маттео Сальвини буни фуқаро авиацияси миллий маъмурияти бошқарув кенгаши томонидан маъқулланганини айтди.

"Ва энди тегишли вазирнинг имзоси талаб қилинаётганлиги сабабли, мен розиман деб ўйлайман", - деб ҳазиллашган Сальвинанинг сўзларини келтиради La Repubblica газетаси.

Берлускони асли Миландан эди.

Қайд этилишича, объектларни вафот этган шахслар шарафига қайта номлаш учун бир неча йил ўтиши керак. Бироқ, Берлусконилар оиласи билан боғлиқ бўлган Портофино шаҳрида унинг шарафига панорамали йўл номи берилган.

Италиядаги маданий ва спорт масканларига энг тез ном бериш жараёни бастакор Эннио Морриконега тегишли бўлиб, унинг ўлимидан кўп ўтмай Римдаги “Мусиқа парки” концерт аудиториясига унинг номи берилган. Шунингдек, Неаполдаги стадионга Диего Марадона номи берилди. 2020 йилда вафот этган аргентиналик футболчи 1980 йилларда маҳаллий жамоада ўйнаб, улар билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритгач, Италия жанубидаги шаҳарда кумирга айланди.

Сўнгги хабарлар