Михаил Ломтадзе ҚР Президентига Kaspikz компанияси АҚШда IPOни муваффақиятли бошлаганини маълум қилди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Kaspikz компанияси асосчилари Вячеслав Ким ва Михаил Ломтадзени қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президентга Kaspikz компанияси фаолияти якунлари ва ривожланиш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.
Вячеслав Ким ва Михаил Ломтадзе Қасим-Жомарт Тоқаевга Kaspikz компаниясининг АҚШдаги NASDAQ фонд биржасида муваффақиятли IPO ўтказгани ҳақида гапириб берди. Бу биржада Apple, Amazon, Google ва бошқа етакчи технология компанияларининг акциялари жойлаштирилган.
Давлат раҳбари Kaspikz компанияси таъсисчиларини эришган юксак муваффақиятлари билан табриклади.
Учрашувда мамлакатга жаҳондаги етакчи инвесторларни янада кенгроқ жалб этиш мақсадида инвестиция муҳитини яхшилаш истиқболлари муҳокама қилинди.