Михаил Ломтадзе АҚШдаги энг йирик технологик анжуманда иштирок этди
ASTANA. Kazinform - Михаил Ломтадзе АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтган Morgan Stanlеy Technology, Media and Telecom анжуманида Қозоғистоннинг сармоявий жозибадорлиги, ислоҳотлар ва инноваwиялар ҳақида гапирди. Анжуманда Илон Маск, Microsoft, Google, Netflix ва дунёнинг бошқа етакчи технология компаниялари раҳбарлари сўзга чиқди, деб хабар беради Кazinform.

— Ҳар сафар халқаро конференцияларда Қозоғистоннинг ютуқлари билан ўртоқлашаётганимдан фахрланаман. Мамлакатимиздаги рақамлаштириш ва инновациялар натижалари кўплаб давлатлар учун намунадир. Бу Қозоғистон ва бутун минтақанинг сармоявий жозибадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Етакчи халқаро инвесторлар ва технология компаниялари Kaspi.kzнинг ривожланиши ва мамлакатдаги инновацияларни алоҳида қизиқиш билан кузатиб бормоқда. Ҳар бир қозоғистонликка раҳмат. Айнан биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли биз тарих яратмоқдамиз ва Қозоғистонни инновациялар глобал харитасига киритмоқдамиз. Бизни жаҳон даражасидаги хизматларни яратишга илҳомлантирганингиз учун ҳар бирингизга раҳмат! — деди Kaspi.kz раҳбари ва ҳаммуассиси Михаил Ломтадзе.
Morgan Stanley Technology, Media and Telecom конференцияси 30 йилдан ортиқ вақтдан бери ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили у бутун дунёдаги етакчи технология компаниялари ва инвесторлари учун асосий воқеага айланади.