Михаил Кукушкин Алматидаги асосий мусобақага йўлланма олди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 111-ракеткаси Михаил Кукушкин Алмати АТP 250 турнирининг саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлади.

Кукушкин
Фото: ҚТФ

Саралаш баҳсларининг финалида қозоғистонлик теннисчи дунё рейтингида 198-ўринни эгаллаб турган россиялик Алибек Качмазовни мағлуб этди.

Кукушкин биринчи партияда 5:0 ҳисобида олдинга чиқиб, рақибига атиги битта геймни тақдим этди – 6:1. Иккинчи сетда 2:2 ҳисоби қайд этилганидан кейин Михаил тезлигини оширди - 6:2.

Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада қозоғистонлик спортчи 4 та эйс билан бирга 9 та брейк-пойнтдан 4 тасини қўлга киритди. Качмазов 4 эйс билан чекланди.

Шу тариқа, Михаил Кукушкин асосий мусобақага йўлланма олди.

Алмати шаҳрида илк бор ўтказилаётган АТР 250 турнирида М.Кукушкиндан ташқари қозоғистонлик Александр Шевченко, Бейбит Жуқаев ва Тимофей Скатов ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина жаҳон рейтингида 22-ўринга кўтарилгани ҳақида ёзган эдик.

Путинцева Хитойдаги турнирда рақибини мағлуб этиб, иккинчи босқичга йўл олди.

Сўнгги хабарлар