Путинцева Хитойдаги турнирда рақибини мағлуб этиб, иккинчи босқичга чиқди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 32-ракеткаси Юлия Путинцева Нинбо (Хитой) WТА 500 турнирини ғалаба билан бошлади.
Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада жаҳон рейтингида 100-ўринни эгаллаб турган америкалик Кэролайн Доулхайдга қарши маҳорат кўрсатди.
Дастлаб Доулхайд 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди, кейин Путинцева рақибига бирорта ҳам гейм бермади - 6:2, 6:0.
Бир соату етти дақиқа давом этган ўйинда Путинцева эйс ишлатмади, бироқ 13 та брейк-пойнтдан олтитасини ишлатди. Доулхайд 2 та эйс, 1 та брейк (2 та брейк-пойнт) билан чекланди.
Юлия Путинцева чорак финал йўлланмаси учун дунёнинг 10-ракеткаси бразилиялик Беатрис Хаддад-Майя ёки рейтингда 60-ўринни эгаллаб турган хитойлик Ван Яфан билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина жаҳон рейтингида 22-ўринга кўтарилгани ҳақида ёзган эдик.