Миграция қонунчилигини бузган 13 нафар Ҳиндистон ва Тожикистон фуқаролари жавобгарликка тортилди

Миграция
Фото: Мухтар Холдорбеков/Kazinform ХАА

Ҳиндистон ва Тожикистоннинг 13 нафар фуқароси Қозоғистон миграция қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Транспорт полицияси департаменти матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чимкент станциясидаги полиция бўлими ходимлари “Тошкент–Алмати” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездини текшириш чоғида мамлакат миграция қонунчилигини бузган 9 нафар Ҳиндистон фуқаросини аниқлади. Улар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатдан кейин яна ўн кундан ортиқ вақт давомида мамлакат чегарасидан чиқиб кетмаган.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 517-моддаси 4-қисмига асосан, яъни Қозоғистоннинг миграция соҳасидаги қонунчилигини чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан бузганлик учун маъмурий баённома тузилди.

Чимкент шаҳар маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ихтисослаштирилган туманлараро судининг қарори билан юқорида қайд этилган чет эл фуқаролари Қозоғистон Республикасидан ташқарига чиқариб юбориш тарзидаги жавобгарликка тортилди.

Транспорт полицияси “Туркистон – Павлодар” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездини кўздан кечириш чоғида худди шундай ҳуқуқбузарликни аниқлади.

Бу гал 4 нафар Тожикистон Республикаси фуқаросига нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 517-моддаси 4-қисми билан маъмурий ҳужжат тўлдирилиб, уларнинг ҳар бирига суд қарори билан 25 бир ойлик ҳисоб-китоб кўрсатгич (86250 тенге) миқдорида жарима солинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён йўл ҳаракати полицияси томонидан Қозоғистон миграция қонунчилигини бузганлик учун 1178 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Суд қарори билан 232 нафар чет эл фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди.

 

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар
telegram