Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди ва огоҳлантирди, деб хабар беради Kazinform ЎР Миграция агентлигининг расмий Telegram-каналига таяниб.

Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди
Фото: ЎР Миграция агентлиги

Мурожаатга кўра, сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.

“Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, ишончли ва хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз”, - дейилади мурожаатда.

Сўнгги хабарлар