15:19, 09 Март 2021 | GMT +5
Мичиган штатида қўлдан яратилган бомба портлаб, мактаб ўқувчилари жароҳат олди
NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШнинг Мичиган штатидаги Ньюэйго шаҳридаги мактабга ўқувчи ўз қўлдан яратган портловчи мосламани олиб келиб, уни тасодифан ишлатиб юборди, деди штат полицияси. Бу ҳақида Kazinform MLive.com сайтига асосланиб хаба беради.

Душанба куни эрталаб синфда қўлдан яратилган бомба портлаши оқибатидан тўрт ўқувчи ва ўқитувчи жароҳат олди. Штат полициясининг айтишича, мослама олиб келган 16 ёшли ўқувчи ўртача даражада тан жароҳати олган. Ўқитувчи ва тўрт ўқувчи тиббий ёрдамга мурожаат қилишди.
Ньюэйго полициясига эрталаб соат 8:52 да синфда портлаш содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди, деди штат полицияси.