Мейирим Нурсултанов WBO йўналиши бўйича йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди
Мағлубиятсиз қозоғистонлик боксчи Мейирим Нурсултанов (19-0, 11 КО) Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) талқинига кўра 2023 йилнинг энг яхши ўрта вазн тоифасидаги боксчиси деб топилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб хабар беради.

Бу ҳақда Доминикан Республикасида бўлиб ўтган WBO конвенциясида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мейиримнинг навбатдаги жанги октябрга белгилангани ҳақида хабар берилганди.
Аввалги жанг эса апрель ойида Инчхонда (Жанубий Корея) бўлиб ўтганди. У япониялик Кадзуто Такесако (16-1-1, 15 КО) устидан эрта ғалаба қозониб, WBO International чемпионлигини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, BoxRec.com сайти маълумотларига кўра, М.Нурсултанов вазн тоифасидан қатъий назар қозоғистонлик боксчилар рейтингида етакчилик қилмоқда.