09:52, 05 Июль 2023 | GMT +5
Метеорологлар 3 июлни «Ердаги энг иссиқ кун» деб атади
WASHINGTON. Кazinform – 3 июль, душанба куни АҚШнинг Атроф-муҳитни башорат қилиш миллий маркази бутун кузатишлар тарихида Ерда рекорд даражадаги ўртача ҳароратни қайд этди, дея хабар беради Кazinform ТАSS агентлигига таяниб.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 3 июлда Ердаги ўртача ҳарорат 17 даражадан ошди, бу кузатувлар бошланган 1979 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсатгич. Рекорднинг сабабларидан бири Эль-Ниньо деб номланувчи ҳодисанинг яна бир кўриниши – Тинч океанининг экваториал қисмидаги сувнинг устинги қатлами ҳароратининг ўзгариши билан боғлиқ.
Ўртача ҳарорат паст бўлиб туюлса-да, бу маълумотлар сайёрамизнинг барча ҳудудлари, жумладан, океанлар юзаси учун ҳам ҳисобга олинган.