Метеорологлар 2023 йилнинг ёзи жуда иссиқ бўлишини башорат қилмоқда
Буюк Британиянинг Met Office маълумотларига кўра, 2023 йил апрел ойидан бошлаб, Тинч океани марказий қисмида 3 йилча давом этган «Ла-Ниньо» ҳодисаси ўрнини «Эль-Ниньо» ҳодисаси эгаллаши ойдинлашмоқда.
Бундай ҳолда, сув массасининг ҳарорати ўртача 1-3 даражагача қизийди. Бу исиш шимолий ва жанубий ярим шарнинг тропик минтақаларида циклонларнинг фаоллигини тезлаштиради. Шимолий ярим шарнинг субтропик ва мўътадил минтақаларида ғайритабиий иссиқлик тўлқинлари ва узоқ муддатли қурғоқчилик хавфи ортади.
Бундан ташқари, Met Office иқлим маркази 2023 йилда ўртача йиллик ҳарорат иқлим нормасидан 1,08 ва 1,32 даража юқори бўлишини башорат қилган. Агар сайёрада йиллик ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 1,3 ва ундан юқори бўлиши кузатилса, бу йилги ҳарорат кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ҳарорат бўлади.