Метапневмовирус Қозоғистонда ҳам тарқалмоқда

ASTANA. Kazinform — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси сўнгги пайтларда ОАВда дунё бўйлаб метапневмовирус тарқалиши ҳақидаги хабарларга жавобан баёнот берди.

Метапневмовирус Қозоғистонда ҳам тарқалмоқда
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Мониторинг маълумотларига кўра, эпидемия мавсуми бошида республика бўйлаб гриппдан ташқари вирусларга 8 мингдан ортиқ намуналар текширилган. Улардан 22% vec,fn, шу жумладан параинфлуенза – 9%, МС вируси – 23%, риновирус – 36%, бокавирус – 6%, аденовирус – 12%, коронавирус – 11%, метапневмовирус – 1,6%.

Метапневмовирус кўплаб мамлакатларда, шу жумладан Қозоғистонда, ЎРВИ ва гриппнинг мавсумий авж олиши даврида, асосан ҳаво томчилари орқали юқадиган инфекцияларнинг бошқа турлари билан бирга фаол равишда айланиб юрадиган классик вируслардан биридир.

– Ҳозирда бутун дунёда бўлгани каби Қозоғистонда ҳам ЎРВИ ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши қайд этилмоқда. Жорий эпидемиологик мавсум бошидан буён республикада ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш 20 фоизга камайган, грипп билан касалланиш эса аввалги эпидемиологик мавсумга нисбатан бир хил даражада сақланиб қолган, — деб дейилади қўмита хабарида.

Қўмита аҳолини профилактика чораларига қатъий риоя қилишга ва гавжум жойларда, айниқса, сурункали касалликларга чалинган аҳолининг заиф қатламлари билан мулоқотни чеклашга чақиради.

- Касалликнинг олдини олиш учун биноларни мунтазам равишда вентиляция қилиш, касаллар билан алоқани чеклаш, уларни изоляция қилишни таъминлаш, болаларда грипп ва ЎРВИ белгилари бўлганида уларни уйда сақлаш ва уюшган гуруҳларга (мактабгача таълим муассасалари, мактабларга) юбормаслик жуда муҳимдир. Агар касаллик белгилари пайдо бўлса, ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилиш яхшидир, - деб огоҳлантирди СЭС.

Сўнгги хабарлар