Metaнинг акциялари 13 фоизга ўсди

NUR-SULTAN. Kazinform – Американинг Meta корпорацияси акциялари 13 фоизга ўсди. Ажабланарлиси шундаки, корпорация даромадларининг бу йилги чораклик ўсиши сўнгги 10 йилдаги энг паст кўрсаткич бўлиб, 7 фоизни (27,91 миллиард доллар) ташкил этади. Бу ҳақда Kazinform Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига таяниб хабар беради.
None
None

Агентлик маълумотларига кўра, Metaнинг қимматли қоғзлари ўсишига компаниянинг тармоқнинг фаол фойдаланувчилари бўйича ҳар чораклик ҳисоботи сабаб бўлган. Унда айтилишича, корпорация платформасидан йилига 1,96 миллиард киши фойдаланади. Бу кўрсаткич мутахассислар прогнозларидан ошиб кетди. Ва бу эълон берувчилар учун энг муҳим кўрсаткичдир.

Нью-Йорк фонд биржаси маълумотларига кўра, 27 апрелдаги савдолар ёпилишидан олдин Metaнинг акциялари 13 фоизга ўсган.

Сўнгги хабарлар