Месси FIFА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

None
ASTANA. Кazinform - Халқаро футбол федерацияси (FIFА) Аргентина терма жамоаси ва Франциянинг «Пари Сен-Жермен» (ПСЖ) клуби ҳужумчиси Лионель Мессини 2022 йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олди. Тақдирлаш маросими 27 февраль, душанба куни бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform dw.cоmга таяниб.

Месси фаолиятида иккинчи марта The FIFA Bestда йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Бунгача у мукофотни 2019 йилда олган эди. Бу йилги номзодлар рўйхатида «Реал» футболчиси Карим Бензема ва Мессининг «ПСЖ»даги жамоадоши Киллиан Мбаппе ҳам бор.

Бу мавсумда Месси Қатарда ўтказилган турнирда Аргентина терма жамоаси билан кубокни қўлга киритиб, илк бор жаҳон чемпиони бўлди. У 2022 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида ҳам тан олинган.

Тhе FIFА Best ғолиблари жаҳон оммавий ахборот воситалари вакиллари, терма жамоалар мураббийлари ва сардорлари, шунингдек, FIFА сайтига ташриф буюрувчилар томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади. Аргентина терма жамоаси билан ЖЧ-2022 ғолиби бўлган Лионель Скалони жорий йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Энг яхши дарвозабон – аргентиналик Эмилиано Мартинес, Испаниянинг «Барселона» клубидан энг яхши футболчи Алексия Путеллас, энг яхши аёллар мураббийи – Англия терма жамоаси бош мураббийи Сарина Вигман, энг яхши аёллар дарвозабони – Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Мэри Эрпс.

Энг яхши гол учун Пушкаш мукофоти Познаннинг Варта парафутбол жамоасида ўйнаётган польшалик Маркин Олексига берилди. У 2010 йилда автоҳалокатда оёғидан айрилган.

Фото: cdn.vox-cdn.com


Сўнгги хабарлар
telegram