11:29, 14 Декабр 2022 | GMT +6
Месси Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионатларида энг яхши тўпурарига айланди
ASTANA. Kazinform – Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Хорватияга қарши ярим финал учрашувида 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бу ҳужумчининг жаҳон чемпионатларидаги 11-голи бўлди.
Шу тариқа Л.Месси ҳамюрти Габриэль Батистутанинг кўрсаткичидан ошиб кетди.
Ҳужумчи Г. Батистута жаҳон чемпионатларида 10 та гол урган эди.
Шунингдек, Л.Месси битта жаҳон чемпионатида 1/8, 4/1 ва 2/1 финалларида гол урган олтинчи футболчига айланди. Бунгача бундай натижага Сальваторе Скилаччи (ЖЧ-1990), Роберто Баджо (ЖЧ-1994), Христо Стоичков (ЖЧ-1994), Давор Шукер (ЖЧ-1998) ва Уэсли Снейдер (ЖЧ-2010) эришган эди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ