Mercedes-Benz 250 минг автомобилни қайтаради

Германиянинг “Mercedes-Benz” автомобиль ишлаб чиқариш корхонаси эҳтимолий ёнғин хавфи туфайли бутун дунё бўйлаб тарқалган 250 мингга яқин машинасини қайтариб олади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Mercedes-Benz
Фото:ЎзА

Федерал автотранспорт бошқармаси маълумотига кўра, мамлакат ҳудудида 37 мингдан зиёд автомобиль йиғиб олинади.

Муаммо 2023 йил чиқарилган “AMG GT”, “C-Class”, “CLE”, “E-Class”, “EQE”, “EQS”, “GLC”, “S-Class” ва “SL” русумлари билан боғлиқ.

“DPA” агентлиги ёзишича, эҳтиёт чораси сифатида “Mercedes-Benz” ёниб кетиш хавфи остидаги машиналарнинг айрим эҳтиёт қисмларини бепул алмаштиради. Ускунага қараб, жараён 2-5 соат давом этади.

Сўнгги хабарлар