Мен ваколат муддатимни қисқартиришга ва навбатдан ташқари президентлик сайловига қатнашишга тайёрман - Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Кузда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўз Мурожаатномасида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

«Мен шу йилнинг кузида навбатдан ташқари президентлик сайловини ўтказишни таклиф қиламан. Адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлида туб ва кенг қамровли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун халқнинг янги ишонч мандати зарур. Мен учун давлат манфаати ҳамма нарсадан устун. Шунинг учун мен ваколат муддатимни қисқартириб, навбатдан ташқари президентлик сайловига қатнашишга тайёрман. Шунингдек, кўп ўйладим ва Президент ваколатлари муддати сони ва узоқлигини қайта кўриб чиқиш зарур, деган хулосага келдим. Мен президентлик муддатини 7 йиллик бир муддат билан чеклашни тавсия қиламан. Аммо қайта сайланиш тақиқланган», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сурат: t.mе/bort_01

Сўнгги хабарлар