Мен кўп нарса кутмоқдаман – Си Цзиньпин Қозоғистонга давлат ташрифи ҳақида

Си Цзиньпин
Фото: Валерий Шарифулин /  ТАСС

Кazinform ХХР раиси Си Цзиньпиннинг “Хитой ва Қозоғистон: янги уфқларга умумий интилиш” номли муаллифлик мақоласини эълон қилди, унда Си Цзиньпин “Хитой-Қозоғистон муносабатларининг устувор йўналишларини белгилаб бериш ва ШҲТни янада ривожлантириш нияти” ҳақида ёзади.

– Хитой Халқ Республикаси раиси сифатида мафтункор мамлакатингизга бешинчи бор ташриф буюряпман. Қозоғистоннинг кучли ўзига хос маданияти, ажойиб манзаралари, хушмуомала ва меҳмондўст халқи – буларнинг барчаси менда доимо алоҳида туйғуларни уйғотади. Ўзим кўп нарса кутаётган бўлажак ташриф менга нафақат янги Қозоғистоннинг қиёфаси ва ютуқларини кўриш ва ҳайратда қолиш, балки Президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан икки томонлама ҳамкорликнинг энг долзарб мавзуларини, Хитой-Қозоғистон муносабатлари ва ШҲТни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилиш имконини беради., — деб ёзади Си Цзиньпин ўз мақоласида.

2024 йилнинг 2-4 июль кунлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи билан келади.

Си Цзиньпин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 24-йиғилишида иштирок этади.

Сўнгги хабарлар