Мен глобал институтларни янада адолатли, самаралироқ қилиш учун чуқур ислоҳотларни кўриб чиқишга чақирдим – Гутерриш

ASTANА. Кazinform - БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясининг юқори даражадаги ҳафталиги арафасида Ташкилот штаб-квартирасида “Эртанги кун учун кўп томонлама ечимлар” мавзусида икки кунлик “Келажак саммити” бошланди.

БМТ саммити
Фото: ҚР ТИВ матбуот хизмати

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, саммитда ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси иштирок этди.

Ушбу глобал тадбир БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, ҳозирги ва келажакдаги муаммоларга биргаликда ечим топишга қаратилган.

Саммитнинг очилишида БМТ раҳбари ХХІ аср муаммолари ХХІ аср ечимларини талаб қилишини айтди: кенг қамровли ва инклюзив, шунингдек, бутун инсоният тажрибасига асосланган ечимлар.

“Мен ушбу Саммитда БМТ Низоми қадриятларидан келиб чиққан ҳолда глобал институтларни қонуний, адолатли ва самарали қилиш бўйича чуқур ислоҳотларни кўриб чиқишга чақирдим”, — деди Бош котиб.

Саммитда БМТга аъзо давлатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди.

Ташрифнинг биринчи кунида ҚР Ташқи ишлар вазири М.Нуртилеу Сербия Ташқи ишлар вазири Марко Джурич, Албания Ташқи ишлар вазири Игли Хасани, Ангола Ташқи ишлар вазири Тете Антонио ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Батмунхийн Батцэцэг билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар глобал ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар