Мексикадаги йўл-транспорт ҳодисасида камида 49 киши ҳалок бўлди

None
None
МЕKHIKO. Кazinform - Пайшанба куни Чьяпас штатида содир бўлган бахтсиз ҳодисада камида 49 киши ҳалок бўлди, яна 58 киши жароҳат олди, дея хабар беради Kazinform ТASSга таяниб.

Nticias МVS радиостанциясига кўра, бир неча ўнлаб мигрантларни олиб кетаётган тиркамаси бўлган юк машинаси таянч деворга урилиб, ағдарилиб кетган, баъзи одамлар тиркама ичидан тушиб кетган.

Қутқарув хизматларининг айтишича, автомобил йўловчиларининг аксарияти Гватемаладан.

«Мен жабрланганларга ўз вақтида ёрдам ва қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатма бердим», - деди Чьяпас губернатори ўз саҳифасида. Шунингдек, у бахтсиз ҳодисада одамларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Фото: mvsnoticias.cоm


Сўнгги хабарлар
telegram