Мексикадаги бокс оқшомида Абилхан Аманқулнинг рақиби ўзгарди

ASTANA. Кazinform – 6 май куни Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомидаги қозоғистонлик Абилхан Аманқулнинг рақиби ўзгарди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
None

Гвадалахарада бўлиб ўтадиган бокс оқшомида иккинчи ўрта вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпиони Сауль «Канело» Альварес ва британиялик Жон Райдер жанг ўтказиши, икки қозоғистонлик эса андеркардда чиқишлари ҳақида хабар берган эдик.

Дастлаб маҳаллий боксчи Хесус Паломарес (7-2-1, 4 КО) Абилхан Аманқулга (3-0, 3 КО) рақиб сифатида кўрсатилган эди. Энди BохRеc.cоm сайтида Аманқулнинг рақиби сифатида яна бир мексикалик Фабиан Риоса Фраусто (7-6-3, 4 КО) қайд этилган.

Шу оқшом яна бир қозоғистонлик Бек Нурмағамбет (9-0, 7 КО) ҳам рингга чиқади. Унинг рақиби - венесуэлалик Аргенис Эспаньей (15-1, 14 КО).

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар