Мексикада сайловолди митинги вақтида саҳнанинг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Мексика шимолидаги Нуэво-Леон штатида сайловолди митинги чоғида саҳнанинг қулаши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, 50 нафари яраланди, деб хабар беради BBC.

мексика
Фото: видеодан олинган кадр

Ҳодиса Фуқаролик ҳаракати партиясидан президентликка номзод Хорхе Альварес Майнес Сан-Педро-Гарса-Гарсия шаҳрида нутқ сўзлаётган вақтда юз берган.

Майнеснинг ўзи жароҳат олмаган, бироқ унинг сўзларига кўра, жамоасининг бир неча аъзоси жароҳат олган.

Бахтсиз ҳодисага тўсатдан эсган шамол сабаб бўлди, деб ёзди Мейнес ижтимоий тармоқда.

Саҳнада бир неча киши бўлган пайтда ёруғлик иншооти қулагани акс этган кадрлар пайдо бўлди.

Штат губернатори Самуэль Гарсиа маҳаллий аҳолини момақалдироқ ва кучли шамол туфайли уйда қолишга чақирди.

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор қурбонларнинг оила аъзолари, яқинлари ва сиёсий тарафдорларига ҳамдардлик билдирди.

Сўнгги хабарлар