19:42, 30 Октябрь 2023 | GMT +5
Мексикада “Отис” довули қурбонлари сони 43 кишига етди
Губернатор президент Андрес Мануэль Лопес Обрадор билан телефон суҳбатида "булар ҳали дастлабки маълумотлар", деди.
"Отис" тўфони - 5-тоифали довул. Чоршанба куни Герреро штатининг Тинч океани соҳилига келиб, катта зарар етказди. Айниқса, Мексиканинг асосий сайёҳлик йўналишларидан бири бўлган Акапулько курорти зарар кўрди.
Президент Акапулько портида қулаган 10 000 та электр устунидан 3211 таси тикланганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бензин, дизель ёқилғиси ва маиший газнинг ўз вақтида етиб боришини таъминлаш мақсадида душанба куни кечқурунгача Акапулькога электр таъминоти тўлиқ тикланади.