Мексикада гендер-пати самолёт ҳалокати билан якунланди

None
SINNALOA. Кazinform - Мексиканинг Синалоа штатида боланинг жинси ёки гендер-пати деб аталадиган тадбири эълон қилиш учун ўтказилган зиёфат чоғида кичик самолёт ҳалокатга учради, деб хабар беради Кazinform Daily Mailга таяниб.

Эр-хотин ҳомиладорликни оиласи ва дўстлари билан нишонлади. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, уларнинг бошлари устида пушти ёки кўк тутун булутини чиқарадиган самолёт учиши керак эди.

Самолёт «Oh, baby!» белгиси ёнида турган бўлажак ота-оналарга яқинлашган заҳоти эр-хотиннинг қиз фарзандли бўлганидан далолат берувчи пушти тутун булутини чиқарди.

Йиғилганлар хурсандчилик билан қичқира бошладилар, аммо шу пайт самолёт баландликни йўқотиб, ён томонга қийшайди ва бир қаноти ҳавода синиб кетди. Пальма дарахтлари устидан учиб ўтиб, самолёт ерга қулади.

Эр-хотин қучоқлашишда давом этишди ва ҳамма фожиа содир бўлганини англаб етгунга қадар уларни оила аъзолари табриклашди.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, 32 ёшли учувчи самолётда бўлган ягона шахс эди. Ҳалокатдан кейин у вайроналар остида ётган ҳолда топилган. Авиация хавфсизлиги тармоғи маълумотларига кўра, у касалхонага етказилган, афсуски, у ерда вафот этган.

Ижтимоий тармоқларда самолёт ҳалокати акс этган видеолар тарқалди.


Сўнгги хабарлар
telegram