12:15, 12 Февраль 2022 | GMT +5
Мексика таэквондо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
NUR-SULTAN. Кazinform - Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (World Taekwondo) 2022 йилги таэквондо (WТ) бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган жойни эълон қилди. Жаҳон чемпионати ноябр ойида Мексиканинг Канкун шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform Оlympic.kz га асосланиб хабар беради.

Жаҳон чемпионати 2021 йилда қолдирилганидан кейин шу йилнинг апрел ойида Уси шаҳрида (Хитой) ўтказилиши керак эди. Бироқ, мамлакатда узоқ давом этган CОVID-19 пандемияси туфайли шаҳар ҳокимияти ушбу тадбирни ўтказишдан бош тортди. Мусобақани ташкиллаштириш учун учта шаҳар номзод бўлган: Боку (Озарбайжон), Байрут (Ливан) ва Канкун. Натижада Мексика томони 52 фоиз овоз тўплаб, даъвогарлардан ўзиб кетди.
Олдиндан режалаштирилганидек, 2022 йилги таэквондо-пумсэ бўйича Жаҳон кубоги 21-24 апрел кунлари Жанубий Кореянинг Коян шаҳрида бўлиб ўтади.
Жаҳон федерацияси, шунингдек, 2023 йилда кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Сараевода (Босния ва Герцеговина) ўтказилишини маълум қилди.