Меирим Нурсултанов Тошкентда чилилик боксчини мағлуб этди

Ўрта вазн тоифасида қозоғистонлик боксчи Меирим Нурсултанов (19-0, 11 КО) Тошкентда (Ўзбекистон) бўлиб ўтган профессионал бокс мусобақасида чилилик боксчи Хулио Аламос (16-1, 9 КО) билан жанг ўтказди, деб хабар беради Кazinform.

Меирим Нурсултанов Тошкентда чилилик боксчини мағлуб этди
Фото: prosports.kz

“Ҳумо Арена”даги жанг 12 раундга мўлжалланган эди. Учрашув оҳирги раундгача давом этди. Натижада ҳакамлар қарори билан Меирим Нурсултанов ғалаба қозонди.

Шу тариқа қозоғистонлик боксчи WBC йўналиши чемпионининг мажбурий рақибига айланди. Меирим Нурсултанов профессионал фаолиятидаги 20-жангида ғалаба қозонган бўлса, Хулио Аламос иккинчи бор мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Нурсултанов Boxrec.com версияси бўйича Қозоғистоннинг энг яхши боксчиси ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар