Меҳнат мигрантларини асосан Қозоғистоннинг қайси ҳудудлари ўзига жалб қилади
ASTANА. Кazinform – 2024 йилда тижорат соҳасига хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун 11 мингга яқин рухсатномалар берилди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Миграция қўмитаси раиси ўринбосари Ерболат Абулхатин маълум қилди.
“Жорий йилда хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотаси 21 минг нафар, яъни ўтган йилга нисбатан 0,9 фоизга кам миқдорда белгиланди. 2024 йилда тижорат соҳасига хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун 11 мингга яқин рухсатнома берилди. Хорижий ишчи кучининг асосий қисмини Хитой ва Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади, иқтисодий соҳага келсак, улар қурилиш ва саноат соҳасида ишлайди”, — деди Е. Абулхатин Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Бундан ташқари, жорий йилда меҳнат мигрантларига шахсий уйларда ишлаш учун 281 минг рухсатнома берилди.
"Мазкур мигрантларнинг аксарияти Алмати вилояти ва Алмати шаҳри, Манғистау, Атирау, Туркистон вилоятларида меҳнат қилмоқда”, — деди агентлик вакили.