20:09, 13 Май 2024 | GMT +5
МДҲ миграция идоралари раҳбарлари Душанбеда йиғилади

Йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркманистон, Ўзбекистон, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Парламентлараро Ассамблеяси ва Касаба уюшмалари умумий конфедерацияси вакиллари иштирок этади.
Йиғилиш доирасида Тожикистон ва Россия Федерациясининг тегишли миграция органлари раҳбарияти ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказилади.