12:25, 09 Август 2023 | GMT +5
МДҲ ўйинлари: аёллар кураши бўйича мусобақада иштирок этувчи қозоғистонлик полвонлар рўйхати маълум бўлди
ASTANА. Kazinform – Беларусда бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари доирасида аёллар кураши бўйича мусобақада иштирок этадиган қозоғистонлик полвонлар рўйхати маълум бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Ушбу мусобақа 13 август куни Солигорск шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон номидан Камила Апекова (50 кг), Мадина Женисовна (53 кг), Айнур Ашимова (55 кг), Асилзат Сағимбай (57 кг), Гулдана Бекеш (59 кг), Жангул Болат (62 кг), Жулдиз Такисбай (65 кг) ), Бейбит Сейдуали (68 кг), Ақмарал Азанқизи (72 кг) ва Анастасия Панасович (76 кг) баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, бунгача қозоғистонлик дзюдочи Қанат Нуркелди Беларусда бўлиб ўтаёган МДҲ ўйинларининг кумуш медали соҳибига айланганди.
Муаллиф: Адилжан Умбет