МДҲ кузатувчилари Қозоғистондаги Парламент сайловлари ҳақида ўз фикрларини билдирди

None
ASTANA. Kazinform – МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси номидан 61 нафар кузатувчи Қозоғистонда Парламент Мажилиси ва маслиҳат депутатлари сайлови жараёнини кузатиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу галги сайловни ташкил этиш юқори савияда ўтганини пайқадик. Ҳар сафар Қозоғистондаги сайловга келганимизда, мамлакатда ижобий қадамлар қўйилаётганини ишонч билан айтамиз. Умид қиламанки, бугунги сайловда ҳам яхши натижани эълон қиламиз. Биз барча сиёсий партиялар билан учрашдик. Қолаверса, сиёсий арбоблар, бу жараёнда иштирок этаётган фуқаролар билан ҳам кўп суҳбатлашдик», — деди МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилар гуруҳи координатори Вагаршак Акобян Астанадаги 110-сайлов участкасида журналистлар саволларига жавоб бераркан.

У овоз бериш қонуний талаблар доирасида ўтаётганини айтди.

Бундан ташқари, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши бош котиби Дмитрий Кобицкийнинг айтишича, Қозоғистонга келган кузатувчилар гуруҳи тажрибали мутахассислардан ташкил топган.

«Қозоғистондаги гуруҳимизга 61 киши киради. Шу нуқтаи назардан, биз объектив хулоса чиқара оламиз. Эрталаб сайлов участкалари очилишини кузатдик. Кузатувчиларимиз овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш тугагунига қадар сайлов участкаларида бўлади. Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси овозларни санаб бўлгач, ўз баёнотимизни берамиз», - деди Д.Кобицкий.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram