МДҲдаги энг машҳур чанғи курорти маълум бўлди

None
ASTANA. Kazinform - ТурСтат МДҲ мамлакатларидаги қишки таътиллар ва Янги 2023 йилни нишонлаш учун машҳур бўлган тоғ-чанғи курортлари рейтингини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Рейтингга кўра, Шимбулақ МДҲдаги энг машҳур чанғи курорти дея эътироф этилди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Арманистон ва Озарбайжондаги тоғ-чанғи курортлари қишки таътил учун МДҲдаги энг яхши курортлар бешталигига кирди.

ТурСтат маълумотларига кўра, МДҲдаги энг яхши 5 тоғ-чанғи курортлари қаторига Шимбулақ, Қоракўл, Чимён, Цахкадзор ва Шахдаг кирди.

Шимбулақ тоғ-чанғи курорти Алмати марказидан 15 км узоқликда Или Алатауи тоғ дарасида жойлашган. Бу ерда одамлар узунлиги 25 км бўлган йўлларда денгиз сатҳидан 3200 дан 2260 метргача баландликда чанғи ва сноуборд билан шуғулланишади. Йилига миллион киши ташриф буюрадиган Шимбулақда чанғи спорти мавсуми 18 ноябр куни очилди ва май ойига қадар давом этади.

Рейтинг МДҲ мамлакатларида тоғ-чанғи курортларининг оммабоплигини ўрганиш натижалари асосида тузилган.

Сўнгги хабарлар