McDonald’s картошка фрисининг ҳиди бор атир чиқармоқчи

Атир
Фото: Pyxabay.com

ASTANА. Кazinform - McDonald’sнинг Япониядаги филиали картошка фрисининг ҳиди бор парфюмерия сериясини чиқаради, деб хабар берди ntv.ru.

"Биз картошка хушбўйи бор атирни чиқардик", - деб ёзган фастфуд ресторани ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Улар атирнинг ҳиди "Муҳим учрашувингиз учун жуда мос келади" деб ишонтиришди.

Компаниянинг Япониядаги филиали атирни учта версияда чиқаришини айтди. Улар: классик, қуритилган япон ўрикларининг ҳиди ва денгиз болдирлари ҳамда туз, саримсоқ, майонез ва қора мурчнинг ҳиди бор атир бўлади.

Агар рекламага ишонадиган бўлсак, парфюм шишаси классик ёки картошка фриси учун қоғоз қутиси шаклида бўлиши мумкин.

Сўнгги хабарлар