McDonald's Қозоғистонни тарк этади - Bloomberg

None
ASTANA. Kazinform - McDonald's тез овқатланиш тармоғи Қозоғистонда фаолиятини тўхтатади, деб хабар беради Kazinform Bloombergга таяниб.

Bloomberg маълумотларига кўра, дунёдаги энг йирик фаст-фуд тармоғи Қозоғистон бозорини 6 йилдан сўнг тарк этмоқчи.

McDonald's компанияси маҳаллий франчайзиларга гўштни россиялик етказиб берувчилардан сотиб олишни тақиқлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида McDonald'sнинг Қозоғистонда барча ресторанларини вақтинча ёпиб қўйган эди.

Хабарда айтилишича, ресторанларнинг вақтинча ёпилишига гўшт етказиб беришдаги чекловлар сабаб бўлган.

Кейинроқ ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин Қозоғистонда McDonald' ёпилиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Барча маълумотларни сизларга айта олмайман. Чунки мен олган маълумотлар ҳали компаниянинг умумий кенгаши томонидан тасдиқланмаган. Лекин катта миқдордаги товарлар, 1000 га яқин товарлар импорт қилинди. Улардан баъзилари ўзимизда ишлаб чиқарилади. Масалан, булочкалар «Байсерке-Агро» томонидан ишлаб чиқарилган. Шу сабабли, ҳозирда қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда. Биз компания раҳбариятидан Савдо вазирлигидан қандай ёрдам кераклигини сўрадик. Техник жиҳатдан тартибга солиш қўмитасига ишни тезлаштириш учун сертификатлаштириш бўйича қандай ёрдам кўрсатишимиз мумкинлигини кўриб чиқишни топширдим. Бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда», - деди Серик Жуманғарин.

Сўнгги хабарлар
telegram