McDonald's ходимларини сезиларли даражада қисқартирмоқчи
Бу ҳақда фаст-фуд тармоғи раҳбарининг ходимларга ёзган хатидан маълум қилинди.
«McDonald's бутун дунё бўйлаб корпоратив лавозимларда ва компанияга қарашли ресторанларда тахминан 200 000 кишини иш билан таъминлаб келди, уларнинг тахминан 75 фоизи Қўшма Штатлардан ташқарида жойлашган. 2023 йил апрелидан бошлаб ходимларнинг бир қисмини қисқартирамиз», — дейилади Кемпчинский мактубида.
Унинг сўзларига кўра, иш ўринларини қисқартиришга молиявий иқтисод сабабчи эмас, балки компания шу орқали бизнесда ўсиш ва ривожланишга ҳаракат қилади. Ҳужжатда қайд этилишича, McDonald's раҳбарияти компания бўлинмаларида ходимларнинг роли ва штат даражасига баҳо беради.
Бунгача McDonald's тармоғи дунёдаги геосиёсий жараёнларнинг бир қисми сифатида Қозоғистон бозорини тарк этиши эълон қилинган эди. Бош қароргоҳи Чикагода жойлашган бургерлар тармоғининг 160 дан ортиқ мамлакатда ресторанлари бор.
Фото: TNS via Getty Images